Asosiy kontentga o‘tish
Жума 21-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Бахмаллик болажонларга мактаб совғалари улашилди

20.08.2026
17

Янги ўқув йили арафасида O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши ташаббуси билан “Тадбиркорлардан болажонларга” хайрия акцияси ташкил этилди. Акция доирасида Бахмал туманидаги “Дўстлик” маҳалласида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож 8 та оиланинг фарзандларига янги мактаб формалари ва ўқув қуроллари тўпламлари топширилди.

Эзгу ташаббус оилаларнинг янги ўқув йилига тайёргарлигида амалий кўмак бўлди. Айниқса, икки нафар фарзанди учун мактаб анжомларини тайёрлашда қийналаётган Дилафруз Эшонқулова каби ота-оналар учун бу ёрдам катта қувонч бағишлади. Эътиборли жиҳати, акцияда иштирок этган тадбиркорлар ўз номларини ошкор қилмасликни сўраб, саховатни чин дилдан ва беғараз амалга оширишни афзал кўришди.

Бундай хайрли ишлар инсон қадри, меҳр-оқибат ва ижтимоий масъулият каби эзгу қадриятларни янада мустаҳкамлайди. Яхшилик ва саховат кўпайган сари жамиятимизда меҳр ва ҳамжиҳатлик муҳити ҳам янада мустаҳкамланади.

Сайтни янги дизайни ёқдими?