“Бир кунда — 1000 китоб” акцияси ёшларни бирлаштирди
“Бир кунда — 1000 китоб” акцияси доирасида Ал-Хоразмий университетида талаба-ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Мулоқотда депутатлар, партия фаоллари, профессор-ўқитувчилар ва ёшлар иштирок этди.
Учрашувда мамлакатимизда ёшларга яратилаётган имкониятлар, китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш масалалари ҳақида сўз борди.
Тадбир давомида университет кутубхонасига бадиий ва сиёсий-ҳуқуқий адабиётлар совға қилинди. Бу эса талабаларнинг китобга бўлган қизиқишини янада оширишга хизмат қилади.
Шунингдек, ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлиги, стартап ва инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаш, медиасаводхонликни ошириш каби муҳим мавзулар юзасидан фикр алмашилди.