“Бир кунда минг китоб” акцияси ўтказилди
O'zLiDePнинг “Халқ билан бирга” дастури доирасида Наманган давлат техника университетида “Бир кунда минг китоб” акцияси ташкил этилди. Тадбирда талаба-ёшлар, профессор-ўқитувчилар ва китобсеварлар иштирок этди.
Акция доирасида журналист ва публицист Лазиз Раҳматовнинг “Дунё мамлакатлари” китоби тақдимоти ҳамда очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Учрашувда китобхонликни тарғиб қилиш, ёшларнинг маънавий дунёқарашини бойитиш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир давомида ёшлар муаллиф билан эркин мулоқот қилиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Бу каби маънавий-маърифий тадбирлар ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда.