Asosiy kontentga o‘tish
Чоршанба 09-сентябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Битта сайёр қабулда 53 мурожаатга ижобий ечим топилди

09.09.2026
28

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида ўтказилган Мобил штабнинг сайёр қабули фуқаролар муаммоларини жойида ҳал этишга хизмат қилди. Қабулда 92 нафар фуқаро иштирок этиб, қарийб 68 та муаммо аниқланди. Уларнинг 53 таси жойида ижобий ҳал этилди, қолган мурожаатлар назоратга олиниб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди.  

Сайёр қабул давомида аҳолини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди. Қабулда 5 нафар фуқарога жами 25 миллион сўмлик ёрдам кўрсатилиб, 12 нафар ишсиз фуқаронинг иш топишига кўмаклашилди. Фуқароларнинг ўзини ўзи банд қилиши учун 2 та ошхона печи, 4 та тикув машинаси ва 8 та ноутбук ажратилди. Шунингдек, 2 нафар фуқарога санаторийга бепул йўлланма берилиб, 5 нафар мурожаатчига имтиёзли кредит ва ссуда олишда амалий ёрдам кўрсатилди. “Хўжаилғор” маҳалласида яшовчи Раъно Норбобоевага фарзандининг контракт тўлови учун 8 миллион сўм, “Оқтош” маҳалласида яшовчи Жамшиддин Тошовнинг фарзанди таълими учун эса 3,5 миллион сўмлик ёрдам ажратилиш белгиланди.

Яккабоғдаги сайёр қабулда коммунал соҳа, йўлларни таъмирлаш ва электр таъминоти билан боғлиқ қатор муаммолар ҳам бартараф этилди. Бу каби сайёр қабуллар халқ билан бевосита мулоқот қилиш, муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва уларни амалий натижага айлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?