Asosiy kontentga o‘tish
Жума 20-ноябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Бизнес, инновация ва инвестиция: халқаро тажриба ва янги ёндашувлар

20.11.2026
113

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Тошкент менежмент ва иқтисодиёт институти ҳамда қатор маҳаллий ва хорижий ташкилотлар ҳамкорлигида «Бизнесни ривожлантиришнинг замонавий парадигмалари: инновацион трансформация ва барқарор рақобатбардошлик» мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди.

Унда Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистон олий таълим муассасалари олимлари, профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар, банк-молия соҳаси вакиллари ҳамда тадбиркорлар иштирок этди. Анжуманда Президентимизнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифалар, жумладан, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлар учун қулай шароит яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқотлар давомида стартап лойиҳаларни молиялаштириш, ёшларни тадбиркорликка жалб этиш, хусусий инвестицияларни кенгайтириш ва бизнеснинг экспорт салоҳиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, бизнес жараёнларини рақамлаштириш, сунъий интеллект ва замонавий молиявий технологиялардан фойдаланиш, ҳудудларда инновацион тадбиркорликни ривожлантириш бўйича фикр алмашилди.

Анжуман якунида билдирилган таклиф ва тавсиялар тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, бизнес ва илм-фан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ҳамда мамлакат иқтисодиётининг рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилиши таъкидланди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?