Asosiy kontentga o‘tish
Якшанба 21-Сентябр 2025-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Бизнесда қоғозбозлик янада қисқартирилади

20.08.2025
126

Яна 10 турдаги лицензия ва рухсатномалар бекор қилинади. Тадбиркор 5 та хизматни рўйхатдан ўтиш пайтидаёқ олади ва аввал 1 ҳафта вақт кетган ишлар энди 15 дақиқада битади. 32 тоифадаги маҳсулотлар учун мувофиқлик сертификати бекор қилиниб, мажбурий сертификатланадиган товарлар рўйхати 288 тага камаяди.

Тадбиркорлар кунида тадбиркорлар билан учрашган Президентимиз бюрократияни қисқартиришга оид янгиликларни ҳам эълон қилди.

Сўнгги йилларда аҳоли ва тадбиркорлардан 120 турдаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинди, яна шунча лицензия рақамлашди. Биргина ўтган йили 16 турдаги лицензия ва рухсатнома бекор қилингани натижасида тадбиркорларнинг 350 миллиард сўмлик харажатлари тежалди.

Энди, 2026 йилдан яна 10 турдаги лицензия ва рухсатномалар бекор қилинади. Хусусан, аудиторлик ташкилотлари, туризм соҳасидаги ҳунармандлар, туристик ахборот марказлари, транспорт техник кўригини амалга оширадиган тадбиркорлар хабардор қилиш тартибига ўтказилади.

Ҳозирда лицензия, рухсатнома ва хабардор қилиш тартиби бузилганда, корхонага ҳам, унинг раҳбарига ҳам жарима қўлланмоқда. Энди бундай ҳолатлар учун фақат корхона жарима тўлайди, мансабдор шахснинг жавобгарлигини эса бошқарув органи мустақил ҳал қилади.

Бундан ташқари, 2026 йилдан “Бизнесни 15 дақиқада бошлаш” тамойили асосида тадбиркорлик фаолиятини тўлақонли йўлга қўйиш мумкин бўлади.

Бунда, тадбиркорни рўйхатдан ўтказиш жараёнининг ўзида:

  • электрон рақамли имзо берилади;
  • банкда ҳисобрақам очилади;
  • хоҳишига кўра ижара шартномаси расмийлаштирилади;
  • касса аппарати солиқ органида рўйхатдан ўтказилади;
  • шу йўналишга масъул давлат органларига хабарнома жўнатилади.

Натижада бу жараёнлар учун талаб этиладиган муддат ҳозирги 1 ҳафтадан 15 дақиқага қисқаради.

Сайтни янги дизайни ёқдими?