Asosiy kontentga o‘tish
Якшанба 21-Сентябр 2025-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Бизнесга содда шаклда инвестиция жалб қилиш платформаси ишга туширилади

20.08.2025
175

Ўзбекистонда янги инвестиция платформаси ишга туширилади. Бу ҳақда Президентимиз тадбиркорлар билан учрашувида маълум қилди.

Амалдаги тартибга кўра, масъулияти чекланган жамиятлар инвестиция киритаётган шахсни таъсисчи қилиб олишга мажбур. Лекин бунга ҳамма ҳам рози бўлмайди. Шу боис ресурс бўйича асосий юклама ҳалигача банкларга тушяпти.

Эндиликда лойиҳага соддалашган тартибда маблағ жалб қилиш бўйича инвестиция платформаси ишга туширилади. Бунда барча корхоналар ўзининг лойиҳасини бу платформага жойлаштиради, потенциал инвесторлар эса исталган лойиҳани танлаб, сармоя киритиши мумкин бўлади.

Энг муҳими, инвестор таъсисчи эмас, улушдор сифатида даромадга шерик бўлади, киритган маблағи кафолатли ҳимояланади.

Таъкидланишича, тадбиркорлар бу янги тизим орқали йилига қўшимча 1 миллиард доллар маблағ жалб қилиш имкониятига эга бўлади.

Сайтни янги дизайни ёқдими?