Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

“Bliss” раҳбари O‘zLiDeP раисига хориждан олиб келинадиган ускуналар учун имтиёз бериш бўйича таклиф берди

29.09.2025
632

Аввал хабар берганимиздек, O‘zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида Музработ туманидаги “Bliss” корхонаси фаолияти билан танишди.

Корхона 25 турдаги кўкат турларини етиштириб, Россия Федерациясига экспорт қилиш билан шуғулланади. 350 гектар ер майдонида айни пайтда розмарин, шивит, шавел, ялпиз, кимян, рукола каби кўкат маҳсулотлари етиштирилмоқда. МЧЖ бу йилнинг ўзида 5 миллион АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорт қилишни ўз олдига режа қилган. Бугунгача 1 миллион 570 минг АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорт қилинди.

Мулоқотда корхона раҳбари хориждан олиб келинадиган ускуналар учун божхона тўловларидан имтиёз бериш кераклигини таъкидлади. А.Хаитов нафақат маҳаллий, балки халқаро бозорда ҳам рақобатбардош маҳсулотлар етиштириб, мамлакатимиз экспорт салоҳиятини оширишга ҳисса қўшаётган корхонани қўллаб-қувватлашга тайёр эканини маълум қилди. 

Сайтни янги дизайни ёқдими?