Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

БМТ Бош Ассамблеясида таълим соҳасида эришган ютуқларимизнинг алоҳида қайд этилгани устоз ва мураббийлар учун юксак эътирофдир

26.09.2025
615

1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни олдидан O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов Термиз давлат университетининг профессор-ўқитувчилари билан учрашди.

Партия раҳбари давлатимиз раҳбари БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида сўзлаган нутқида таълим соҳасида эришган ютуқларимизни алоҳида қайд этгани устоз ва мураббийлар учун юксак эътироф бўлганини қайд этди.

Таъкидлаш керак, сўнгги йилларда Ўзбекистонда мактабгача таълим қамрови 27 фоиздан 78 фоизгача оширилди. Олий таълим қамрови эса 9 фоиздан 42 фоизга етгани таълим ислоҳотларининг амалий натижасидир. Бу кўрсаткичлар мамлакатимиз тараққиёти учун муҳим қадам экани эътироф этилди. 

Учрашувда устоз ва мураббийларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш бўйича ЎзЛиДеП сайловолди дастуридаги вазифалар ҳақида сўз юритилди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?