Asosiy kontentga o‘tish
Жума 14-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Бобур маҳалласи тадбиркори Наргиза Жабборова маҳсулотлари Францияда "бренд" мақомини олди

03.02.2026
529

O‘zLiDeP ташаббуси билан амалга оширилаётган “Маҳалланинг ишбилармон аёли” лойиҳаси маҳаллалардаги фаол ва ташаббускор хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда.

Лойиҳа доирасида O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан Урганч шаҳридаги “Бобур” ва “Гулчилар” маҳаллаларида тадбиркор аёллар фаолияти ўрганилди. Жараёнда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Барно Бердиева иштирок этиб, хотин-қизлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Бобур маҳалласида якка тадбиркор Наргиза Жабборова миллий услубдаги кийимлар тикиб, 10 нафар хотин-қизни иш билан таъминлаб келмоқда. Унинг маҳсулотлари халқаро бозорга чиқиб, Францияда “бренд” мақомини қўлга киритган. Айни пайтда АҚШ билан ҳамкорлик шартномаси имзолаш арафасида.

“Гулчилар” маҳалласида эса Санобар Жуманиязова раҳбарлигидаги “Ғайрат-Мустафо” оилавий корхонаси новвот ишлаб чиқариш билан шуғулланиб, бозорда ўз ўрнига эга.

Танлов натижасига кўра, Наргиза Жабборова ва Санобар Жуманиязова энг фаол тадбиркорлар сифатида шаҳар босқичига йўлланма олди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?