Тадбиркорлардан болажонларга — мактаб ўқув қуроллари ва совғалар тақдим этилди
Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури, “Тадбиркорлардан болажонларга” акцияси доирасида Навоий вилояти Кармана туманида навбатдаги тадбир ўтказилди.
O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда “Ўзбекистон” МФЙ, “Баҳор” кўчасида истиқомат қилаётган Феруза Раззоқова хонадонида тарбияланаётган 5 нафар болажонга мактаб ўқув қуроллари, канцелярия буюмлари ва турли совғалар топширилди. Шунингдек, тарбияланаётган болалар орасида I гуруҳ ногирони бўлган боланинг борлиги ҳам инобатга олиниб, унинг таълим олиши ва бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун барча зарур шароитлар яратилди.
Таъкидлаш керак, партиянинг “Тадбиркорлардан болажонларга” акцияси болаларга зарур кўмак кўрсатиш ҳамда уларнинг таълим олиши ва муносиб шароитда улғайишига хизмат қилмоқда.