Asosiy kontentga o‘tish
Чоршанба 17-декабр 2025-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Бош қомусимиз — Янги Ўзбекистоннинг ҳуқуқий пойдевори

06.12.2025
234

Алфраганус университетида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунга бағишлаб тадбир бўлиб ўтди. Унда O'zLiDeP фракцияси аъзолари, партиянинг Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар Кенгаши ходимлари вакиллари, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этдилар.

Тадбирда Конституциянинг янги таҳрири мамлакатимизда инсон қадрини юксалтириш, қонун устуворлиги ва ҳуқуқий демократик давлат барпо этишда қандай муҳим аҳамият касб этаётгани ҳақида фикрлар билдирилди. Президентимиз таъкидлаганидек, янги Конституция халқимизнинг юксак интилишлари, орзу-умидлари ва демократик қадриятларининг ҳуқуқий ифодасидир.

Йиғилишда асосий қомусимизда белгилаб берилган муҳим янгиликлар — хусусий мулкнинг дахлсизлиги, инсон ҳуқуқларининг кафолатлари, адолатли ижтимоий сиёсат, жамиятнинг ислоҳотлар ташаббускори сифатидаги ўрни, ёшлар ва оила сиёсатига оид нормалар алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Ўтказилган тадбир ёшлар ва жамоатчиликда Конституциямизга ҳурмат, ҳуқуқий онг ва маданиятни янада оширишга хизмат қилди. Янги таҳрирдаги Конституция эса Янги Ўзбекистон тараққиётининг мустаҳкам ҳуқуқий замини бўлиб хизмат қилмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?