Asosiy kontentga o‘tish
Чоршанба 23-сентябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Бошланғич партия ташкилотлари фаолияти танқидий сарҳисоб қилиняпти

11.03.2026
485

ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси қарорига асосан ҳудудлардаги бошланғич партия ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари бошланди.

Жумладан, Боғот туманидаги “Маънавият” маҳалласидаги бошланғич партия ташкилотида ҳам йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ташкилотнинг 2025 йилдаги фаолияти сарҳисоб қилиниб, 2026 йил учун режалар белгилаб олинди.

Шунингдек, бошланғич партия ташкилоти раиси сайлови ўтказилди. Боғот туман Кенгаши депутати Гулнора Балтаева томонидан Руслан Отабаев номзоди илгари сурилди ва у партия аъзолари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди.

Маълумот ўрнида, бугунги кунда ЎзЛиДеП Хоразм вилоят ҳудудий партия ташкилотида 13 та туман-шаҳар Кенгашлари ҳамда 1279 та бошланғич партия ташкилотлари фаолият юритиб, улар 178 мингдан ортиқ партия аъзоларини бирлаштирган.

Сайтни янги дизайни ёқдими?