Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Бўстондаги сайёр қабулда 8 нафар ёшнинг имтиёзли кредит олиш бўйича мурожаати қаноатлантирилди

16.07.2026
362

O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Бўстон туманида навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди. Унда тумандаги 25 та маҳалладан 130 нафарга яқин фуқаро иштирок этди.   

Сайёр қабулда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган 8 нафар ёшнинг имтиёзли кредит олиш бўйича мурожаатлари шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Жумладан, “Гулистон” маҳалласида яшовчи Баҳодир Ражабовнинг 25 миллион сўмлик кредит олиш бўйича мурожаати “Агробанк” мутахассислари томонидан қаноатлантирилди.

Қабул давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Тикувчилик билан шуғулланиш истагини билдирган бир нафар аёлга тикув машинаси ажратиш масаласи ижобий ҳал этилди.  

Сайёр қабул доирасида меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилди. Ярмаркада ёшларга мавжуд бўш иш ўринлари таклиф қилиниб, уларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан амалий ишлар олиб борилди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?