Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Давлат харидлари соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олди олинади

23.09.2025
702

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси йиғилишида дастлаб Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 16-17 сентябрь кунлари Наманган вилоятига ташрифининг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

Депутатлар ушбу ташриф аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, бандликни таъминлаш ҳамда ҳудудни ҳар томонлама ривожлантиришга оид лойиҳаларни ҳаётга самарали татбиқ этишга қаратилгани билан аҳамиятли бўлганини таъкидладилар.

Фракция аъзолари бу борада белгиланган вазифалар ижроси устидан доимий парламент ва депутатлик назоратини таъминлаши, айниқса, мазкур йўналишдаги ишларда Наманган вилоятидан сайланган депутатлар янада ташаббускорлик кўрсатиши лозимлигини қайд этдилар.

Йиғилишда кўриб чиқилган навбатдаги масала — “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси бўлди.

Лойиҳада “автомобиль йўлларини режалаштириш” механизмини жорий этиш, йўл инфратузилмасини аҳоли ва иқтисодиётнинг ўсиб бораётган эҳтиёжларига мос равишда ривожлантириш назарда тутилмоқда. Шунингдек, йўлларни лойиҳалаштиришда аҳоли фикри ва атроф-муҳитга таъсирини инобатга олиш ҳамда пиёдалар учун тўсиқсиз муҳитни яратиш бўйича қатъий талаблар ўрнатиляпти.

Муҳокамалар давомида депутатлар қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида фракция аъзолари томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар, таклифлар инобатга олингани ва ҳужжат матни такомилига етказилганини айтиб ўтдилар. Савол-жавоблардан сўнг, қонун лойиҳасини маъқулладилар.

Давлат харидлари соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган қонун лойиҳаси ҳам муҳокамалар марказида бўлди.

Лойиҳа билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1758-моддасига комлекс экспертизадан ўтказилиши лозим бўлган давлат харидларини амалга ошириш бўйича тўғридан-тўғри шартномаларни комлекс экспертизадан ўтказишни таъминламаган мансабдор шахсларга нисбатан жавобгарликни белгилашга қаратилган қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда.

Фракция аъзоси Дилмурод Артиқов, Маъруфжон Раҳмонов ва Наргиза Саломовалар қонун лойиҳаси юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари, таклифларини билдирар экан, у билан белгиланаётган нормалар давлат харидларини амалга ошириш жараёнида шаффофлик ва қонунийликни таъминлашга хизмат қилишини таъкидлашди.

Қизғин баҳс-мунозаралардан сўнг, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?