Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Ҳайвонларни идентификация қилиш тизими жорий қилинади

04.02.2025
873

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси ҳамда Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси ҳамкорликда “Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг долзарб аҳамияти” мавзусида семинар ўтказди.

Депутатлар, соҳа мутахассислари, халқаро экспертлар, журналистлар иштирок этган тадбирда таъкидланганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда чорва моллари ва паррандалар бош сонини янада кўпайтириш, ветеринария назоратини кучайтириш, хизматлар сифатини ошириш, ҳайвонларнинг соғлиғини ҳимоя қилишни самарали ташкил этиш, эпизоотик осойишталик ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Семинарда бугунги кунда Қонунчилик палатасида иккинчи ўқишга тайёрланаётган — “Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасида чорва ҳайвонларини идентификация қилиш бўйича ягона давлат сиёсатини юритиш, ҳайвонларда юқумли касалликларнинг олди олиш, мамлакатимизда озиқ – овқат маҳсулотлари ҳавфсизлигини таъминлаш масалалари назарда тутилаётгани қайд этилди.

Мазкур қонун лойиҳасида ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, ҳайвонларнинг ҳисобини юритиш, уларнинг насли ва соғлиги тўғрисидаги маълумотлартни электрон тизимда жамлаш назарда тутилмоқда. Шу билан бирга, соҳага масъул бўлган органларнинг ваколатлари, ҳайвонларни идентификация қилувчи, рўйхатга олувчи ва кузатувчи мутахассисларнинг ва ҳайвон эгаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам белгилаб қўйилмоқда. Ўз ўрнида ҳайвон эгаларининг манфаатдорлиги ва масъулияти оширилмоқда.

Тадбир иштирокчилари Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш йўлида фаол сиёсат олиб бораётганига тўхталиб, ушбу ҳужжатда белгиланаётган нормалар ҳам Ташкилот битимларига мувофиқ эканлигини таъкидладилар. Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши чорва ҳайвонларини идентификация қилиш бўйича ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, ташқи ва ички бозорларни сифатли чорва маҳсулотлар билан таъминлаш, ветеринар осойишталикни таъминлаш, хусусан, ҳайвонларнинг юқумли касалликлари кириб келишининг олдини олишгахизмат қилади.

Семинарда иштирокчилар томонидан берилган таклиф ва фикр-мулоҳазалар асосида тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?