Бухоролик тадбиркорлар ҳамда аҳоли вакиллари билан учрашув ташкил этилди
O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Бухоро вилоятидаги “Шернур” МЧЖда бўлди. Мебелсозликка ихтисослашган мазкур корхонада 10 дан зиёд йигит-қиз меҳнат қилмоқда.
Мулоқотда давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик ҳақида сўз юритилиб, соҳага оид қонунчилик такомиллаштирилиб борилаётгани таъкидланди.
– Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётимизнинг асосий драйверларидан бирига айланиб бормоқда, – дейди O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А.Хаитов – Куни-кеча давлатимиз раҳбари раислигида бўлиб ўтган ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича биринчи ярим йиллик таҳлили ва йил якунига қадар устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам мазкур масалага алоҳида эътибор қаратилган. Соҳа ходимлари ва партиямиз фаоллари олдида турган бугунги асосий вазифа ҳам Президентимиз тавсия ва кўрсатмалари асосида тадбиркорликни ҳар томонлама ривожлантиришга ҳисса қўшишдан иборат.
Учрашув якунида тадбиркорлар ўзларини қийнаётган муаммолар ҳақида гапиришди. Уларнинг муаммоларини ҳал қилиш бўйича тегишли таклиф-тавсиялар берилди.