Asosiy kontentga o‘tish
Жума 14-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Булунғурдаги сайёр қабулда 50 дан ортиқ муаммо жойида ҳал этилди

01.05.2026
331

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан Булунғур тумани Олмазор маҳалласидаги “Янги Ўзбекистон” массивида сайёр қабул ташкил этилди.

Унда партия раҳбарияти, Олий Мажлис депутатлари, маҳаллий Кенгаш аъзолари ҳамда туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Тадбир давомида 400 га яқин фуқародан мурожаатлар қабул қилиниб, улар асосан газ ва ичимлик суви таъминоти, йўллар ҳолати, бандлик ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларига тааллуқли бўлди.

Сайёр қабул очиқ мулоқот руҳида ўтиб, фуқаролар ўз муаммоларини бевосита масъулларга етказиш имконига эга бўлди. Барча мурожаатлар атрофлича ўрганилиб, аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Энг муҳими, 50 дан ортиқ масала жойида ҳал этилди, қолган мурожаатлар эса назоратга олиниб, ижроси бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Бундай сайёр қабуллар аҳоли дардини эшитиш, муаммоларни тезкор ҳал этиш ва давлат органлари билан жамоатчилик ўртасидаги ишончни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. “Халқ билан бирга” тамойили асосида ўтказилаётган бу каби тадбирлар инсон манфаатларини таъминлашга хизмат қилаётган самарали амалий механизмга айланмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?