Asosiy kontentga o‘tish
Жума 14-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Бухорода қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни оширишга қаратилган амалий ўрганишлар олиб борилмоқда

15.01.2026
574

O'zLiDeP ҳамда Ўзбекистон Фермерлар Кенгаши томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудларда тизимли ўрганишлар олиб борилмоқда. Ишчи гуруҳ Бухоро вилоятида бўлиб, жойларда фермерлар фаолияти, агротехник тадбирларнинг бориши ҳамда ҳосилдорликни ошириш масалаларини ўрганмоқда. Бу каби амалий тадбирлар соҳадаги мавжуд муаммоларни жойида ҳал этишга хизмат қилади.

Пешку туманидаги “Бухоро сервис агрокластер” МЧЖда ўтказилган амалий семинарда маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия масъуллари ҳамда илғор фермерлар иштирок этиб, Президентимизнинг Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида қишлоқ хўжалиги соҳасига оид белгиланган вазифалар мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилди.

Тадбирда қайд этилганидек, Мурожаатномада қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни ошириш, янги технологияларни жорий этиш, фермерларни молиявий ва ташкилий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалалари устувор йўналиш сифатида белгилаб берилган. Айниқса, интенсив агротехнологияларни қўллаш, сув тежовчи усулларни жорий этиш ва биржа механизмлари орқали маҳсулот сотиш имкониятларини кенгайтириш соҳада янги вазифаларни кун тартибига чиқармоқда.

Семинар давомида Бухоро вилоятининг қатор туманларида ғалла майдонларида экинлар ривожи пастлиги аниқлангани таъкидланиб, бу ҳолатни бартараф этиш учун қўшимча озиқлантириш ва агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш зарурлиги қайд этилди. Шу муносабат билан партия, маҳаллий Кенгашлар ҳамда Ўзбекистон Фермерлар Кенгаши ҳамкорлигида амалий семинарлар, ўқув машғулотлари ва янги лойиҳалар ташкил этилаётгани алоҳида эътиборга олинди.

Тадбир якунида фермерлар томонидан билдирилган таклиф ва муаммолар тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли маслаҳатлар берилди. Қайд этилганидек, бундай ҳамкорликдаги тадбирлар фермерларнинг билим ва тажрибасини ошириш, Мурожаатномада белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда 2026 йил ғалла ҳосилидан юқори даромад олишга хизмат қилади.

Сайтни янги дизайни ёқдими?