Asosiy kontentga o‘tish
Сешанба 22-сентябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Бухорода тозалик, экологик барқарорлик ва ёшлар бандлиги масалалари муҳокама қилинди

22.09.2026
27

Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шаҳарда санитар тозалаш хизматларини ташкил этиш, чиқиндиларни бошқариш тизими ҳамда ёшларга оид давлат сиёсати доирасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Йиғилишда депутатлик гуруҳи аъзолари, партия шаҳар Кенгаши масъуллари ва тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этди. Қайд этилганидек, айни пайтда шаҳарнинг 65 та маҳалласи аҳолиси чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмати билан қамраб олинган бўлиб, 40 та махсус техника, 78 та чиқинди ташлаш шохобчаси ва 466 та контейнердан фойдаланилмоқда. 2026 йил биринчи ярим йиллиги якунига кўра, маиший чиқиндиларни қайта ишлаш даражаси 39 фоизни ташкил этган.

Йиғилишда чиқиндилардан энергия олиш бўйича Бухоро вилоятида амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳа, унинг экологик аҳамияти ва янги иш ўринлари яратиш имкониятлари ҳам муҳокама қилинди.

Муҳокамалар давомида депутатлар Жонибек Матниёзов, Шаҳноза Аҳророва, Малика Ишходжаева, Наргиза Дилова, партия фаоли Мамлакат Содиқова ва бошқалар шаҳарда тозалик ва ободликни таъминлаш, экологик барқарорликни мустаҳкамлаш, чиқиндиларни қайта ишлаш самарадорлигини ошириш ҳамда ёшларни қўллаб-қувватлаш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, белгиланган вазифалар ижроси назоратга олинди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?