Бухоролик талаба-ёшлар ЎзЛиДеП ва унинг номзодлари учун овоз беради
Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институтида ЎзЛиДеПдан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига кўрсатилган номзодларнинг ушбу олий ўқув юрти талаба- ёшлари билан учрашуви ўтказилди.
Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Шуҳрат Бафоев ҳамда Мадина Баратова ЎзЛиДеП бу йилги сайловларга “Ваъда эмас натижа, эртага эмас бугун” эзгу шиори остида “5 мақсад-500 вазифани” ўз ичига қамраб олган сайловолди дастури билан қизғин тайёргарлик кўраётганлигини таъкидладилар.
Учрашувда таъкидланганидек, ёшларни хорижий тилларга ўқитиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда IT соҳаси ва спортга кенг жалб этиш борасида пухта ишланган режаларини амалга ошириш, хусусан, ишсиз ёшларни замонавий касбларга ўқитиш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш сингари долзарб масалаларга алоҳида таъкидланди.
Учрашувда иштирок этган талаба-ёшлар сайловолди дастурида кўрсатиб ўтилган имкониятлар ҳақида тўлиқ маълумотларга эга бўлдилар.