Чилонзор тумани аҳолисининг мурожаати ЎзЛиДеП депутати томонидан ҳал этилди
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Сакинахон Саид Газиева Чилонзор тумани Муқимий кўчасида яшовчи аҳоли ва “Чилонзор” маҳалла фуқаролар йиғини томонидан йўлланган мурожаатни ижобий ҳал этди.
Мурожаатга кўра, 104 ва 106-кўп қаватли уйлар олдидаги ариқлар ёпилиб қолгани сабабли ёмғирли кунларда сув тўпланиб, аҳолига ноқулайлик туғдираётган эди. Депутат масалани жойига чиқиб ўрганиб, тегишли коммунал хизматлар билан ҳамкорликда амалий чоралар кўрди.
Натижада ариқлар тозаланди, сув ўтиш йўллари тикланиб, ҳудуддаги муаммо бартараф этилди. Депутатнинг ташаббуси ва тезкор ҳаракатлари аҳоли учун қулай ва хавфсиз муҳит яратишга хизмат қилди.