Asosiy kontentga o‘tish
Жума 04-сентябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Чилонзордаги сайёр қабулда 150 дан ортиқ муаммога ечим топилди

03.09.2026
75

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар ва Чилонзор туман Кенгашлари томонидан “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида сайёр қабул ўтказилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари, туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этди.

Сайёр қабулда 237 нафардан зиёд фуқаро иштирок этиб, 152 та муаммоли масала ўз ечимини топди. Қабулдан олдин эса Чилонзор туманидаги маҳаллаларда истиқомат қилаётган кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва ёлғиз яшовчи нуронийларнинг ҳолидан хабар олинди, уларнинг эҳтиёжлари ўрганилди. Сайёр қабул жараёнида ёлғиз кекса ва боқувчисини йўқотган фуқаролар оталиққа олиниб, ногиронлиги бўлган фуқароларга ногиронлик аравачалари, эшитиш мосламалари ва даволаниш учун бепул йўлланмалар берилди.

Шунингдек, ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш, эҳтиёжманд оилаларга турли ускуналар, уй-рўзғор анжомлари, озиқ-овқат ва дори-дармон кўринишида амалий ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилди. Энг муҳими, сайёр қабул фуқароларнинг дардини эшитиш билан чекланмай, уларнинг ҳаётида аниқ ва ижобий ўзгаришлар қилишга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?