ДАВЛАТ ГЕРБИ — МИЛЛИЙ ҒУРУР ВА ДАВЛАТЧИЛИК РАМЗИ
Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби қабул қилинган кун муносабати билан O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида “Ўзбекистон герби – ҳуқуқий давлат рамзи” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда Давлат гербининг қабул қилиниши тарихи, унинг ҳуқуқий аҳамияти ҳамда миллий давлатчилигимизни мустаҳкамлашдаги ўрни ҳақида атрофлича фикр алмашилди.
Давра суҳбати давомида Давлат гербига бағишланган видеоролик намойиш этилди. Иштирокчилар гербимизда мужассам бўлган миллий қадриятлар, мустақиллик ғояси ва ватанпарварлик руҳи ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, давлат рамзларига ҳурмат ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи эканини таъкидладилар.
Тадбир давлат рамзларини эъзозлаш, ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат ва миллий ғурур туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилди. Давлат герби — мустақиллигимиз, бирлигимиз ва юртимиз тараққиётининг бетакрор тимсоли экани яна бир бор эътироф этилди.