Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Давлатимиз раҳбари O‘zLiDeP депутатининг инновацион ишланмасини қўллаб-қувватлади

26.05.2026
522

Давлатимиз раҳбари O‘zLiDePдан Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашига сайланган депутат, Тошкент давлат транспорт университети магистранти ва Ёшлар академияси аъзоси Ойшахон Қодированинг қишлоқ хўжалиги соҳасига оид инновацион лойиҳаси билан танишди.

“Келажак учун” истиқболли ташаббуслар форуми доирасида тақдим этилган “Кўчатларни бионик экиш” деб номланган мазкур инновацион ишланма қишлоқ хўжалигида инсон меҳнатини енгиллаштириш ва иш самарадорлигини оширишга қаратилган. Лойиҳа автоматик режимда ишлайдиган мини-трактордан иборат бўлиб, у бир вақтнинг ўзида ерни текислаш, чуқур қазиш, ўғит солиш, суғориш ва кўчат экиш жараёнларини бажара олади.

Мутахассислар фикрига кўра, хорижий аналогларига нисбатан бир неча баробар арзон бўлган ушбу ускуна кўчатлар нобуд бўлиш хавфини камайтириб, иш унумдорлигини 4–5 баробарга ошириш имконини беради. Қиймати 300 миллион сўм бўлган лойиҳа Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда синовдан ўтказилиб, кейинчалик амалиётга жорий этилиши режалаштирилмоқда.

Форум доирасида Президентимиз мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлаб, Ойшахон Қодировани махсус сертификат ва пул мукофоти билан тақдирлади. Бу эса ёшларнинг инновацион ғоялари ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилаётган юксак эътиборнинг яна бир амалий ифодаси бўлди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?