Душанба 10-Март 2025-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Давлатимиз раҳбарининг коррупцияга қарши курашиш бўйича билдирган фикрлари асосида ЎзЛиДеПнинг устувор вазифалари белгилаб олинди

06.03.2025
182

Бугун ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партия фракциясининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда давлатимиз раҳбари раислигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий кенгашнинг коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилишида белгилаб берилган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда Президентимиз давлат харидларида коррупциянинг олдини олиш мақсадида Эксперт комиссияси тузилишини эълон қилгани ва илғор тажриба асосида давлат харидларида товарларнинг ўртача бозор нархлари кўриниб турадиган электрон платформа яратилиши, давлат харидларида сотиб олинадиган товар ва хизматлар нархи ўртача бозор нархидан кўпи билан 20 фоиздан ошмаслигининг шарт қилиб белгиланаётгани давлат харидлари соҳасида шаффофликни таъминлаши таъкидлаб ўтилди.  Шунингдек, бюджет ва бюджетдан ташқари маблағ ҳисобидан асосий воситаларни харид қилиш бўйича талаблар ҳам кучайтирилиши белгиланди. Давлат идораларининг харидларида мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган транспорт ва мебелга устуворлик бериш зарурлиги қайд этилди. Йирик лойиҳаларни юқори даражадаги коррупцияга қарши стандартлардан келиб чиқиб баҳолаш талаби қўйилди.

Қўшма йиғилишда таъкидланганидек, давлатимиз раҳбарининг Парламент ва ҳукумат аъзолари, жамоатчилик вакиллари билан мулоқоти коррупцияга қарши курашишда қатъий сиёсий иродани намойиш этди. Давлатимиз раҳбари 55 та аниқ мақсадга йўналтирилган ташаббусларни илгари сурди. Улар доирасида 5 та қонун, 12 та фармон ва қарорлар ишлаб чиқилади. Коррупцияга қарши курашишда Парламент, Миллий ва ҳудудий кенгашлар, фуқаролик жамияти институтларининг роли оширилади. Президентимизнинг Парламентда коррупцияга қарши курашишга масъул қўмиталар маҳаллагача тушиб, ҳар бир жиноятнинг келиб чиқиш сабаб ва омилларини аниқлаб, туман, вилоят прокурорлари ва ички ишлар бошлиқларини олдига аниқ вазифаларни қўйиши кераклиги ҳақида билдирган фикрлари партиямизнинг сайловолди дастурида белгиланган вазифаларга ҳам уйғун ва ҳамоҳанг. Зотан партиямиз ҳам келгуси беш йилликда парламент ва маҳаллий кенгашлар халқнинг чинакам овозига айлантиришни ўзининг устувор вазифаси деб билади. Партиямиз дастуридаги ана шу мақсадга ҳамоҳанг тарзда давлатимиз раҳбари Бош прокурор ва ички ишлар вазири ҳар чоракда Миллий кенгаш олдида, вилоят, туман прокурорлари ва ички ишлар бошлиқлари эса ҳар ойда ҳудудий кенгашларда ҳисобот бериши ва жамоатчиликка мурожаат билан чиқиши кераклигини қайд этди.

Йиғилиш иштирокчилари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳар бир соҳада коррупцияга барҳам бериш бўйича таклифлар бериб бориши коррупцияга қарши курашиш натижадорлигини янада оширишига ишонч билдиришди.

Таъкидланганидек, Президентимизнинг Миллий Кенгаш йиғилишида билдирган таклифлари коррупцияни таг-томири билан йўқотишда муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, партиямизнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни ҳақиқий маънодаги адолат қўрғонига айлантириш борасидаги вазифалари ижросига ҳам хизмат қилади.

ЎзЛиДеП матбуот хизмати

Сайтни янги дизайни ёқдими?