Asosiy kontentga o‘tish
Чоршанба 09-сентябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Давлатободда халқ дарди тингланди: мурожаатлар ечими бўйича аниқ вазифалар белгиланди

09.09.2026
86

O'zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Давлатобод туманидаги “Янги Ўзбекистон — ёшлар зиё маскани”да навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, туман ҳокими, Марказий банкнинг вилоят бошқармаси раҳбари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этиб, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита тинглади. Қабул давомида фуқаролар томонидан 50 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушуларнинг 22 таси жойида ижобий ҳал этилди.

Хусусан, хусусий мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларини ташиш учун транспорт воситаси ажратиш бўйича амалий чоралар белгиланди. Шунингдек, соғлиғида муаммоси бўлган 10 нафарга яқин фуқаро бепул тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга зарур тавсиялар ва ихтисослаштирилган даволаш муассасаларига йўлланмалар берилди. Ишсиз фуқароларга бўш иш ўринлари таклиф қилиниб, нафақа ва ижтимоий ёрдам билан боғлиқ бир қатор масалалар ҳам тегишли ташкилотлар иштирокида ҳал этилди.

Қўшимча ўрганишлар талаб қиладиган мурожаатлар бўйича масъулларга аниқ вазифалар ва ижро муддатлари белгиланиб, улар депутатлик назоратига олинди. Сайёр қабулда ҳар бир мурожаатга инсон тақдири ва манфаати билан боғлиқ масала сифатида ёндашиш муҳимлиги алоҳида таъкидланди. “Халқ билан бирга” дастури доирасидаги бундай очиқ мулоқотлар аҳоли муаммоларини жойида ўрганиш, уларга амалий ечим топиш ва давлат идоралари билан халқ ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?