Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Деҳқонободдаги сайёр қабулда 4 фуқарога 30 миллион сўмлик имтиёзли кредит, 2 нафар фуқарога эса 25 млн сўм молиявий кўмак берилди

25.05.2026
386

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши томонидан “Халқ билан бирга” дастури доирасида Деҳқонобод туманида навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабулда 150 нафарга яқин фуқаролар иштирок этиб, уларнинг 97 та мурожаати кўриб чиқилди. Бандлик, коммунал хизматлар, тиббиёт, таълим ва ижтимоий масалаларга оид мурожаатларнинг 53 таси шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди, 44 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Шунингдек, 26 та масала қўшимча ўрганиш ва назоратга олинди.

Амалий ёрдам сифатида 4 нафар фуқарога 30 млн сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди, 2 нафарга 25 млн сўм молиявий кўмак кўрсатилди, 5 та кам таъминланган оилага шиферлар берилди. Шу билан бирга, 8 нафар ёшлар ва хотин-қизлар иш билан таъминланиб, 6 нафар бемор фуқарога тиббий йўлланмалар тақдим этилди.

Тадбир иштирокчилари таъкидлаганидек, бу каби сайёр қабуллар инсон қадрини улуғлаш, аҳоли муаммоларини жойида ҳал этиш ва халқ ишончини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Деҳқонободдаги амалий ишлар эса ислоҳотларнинг ҳаётий самарасини яққол намоён этмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?