Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

O'zLiDeP депутати талаба қизларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлади

20.05.2026
285

“Халқ билан бирга” дастури доирасида Бухоро шаҳар Кенгаши депутати Малика Ишходжаева Осиё халқаро университети талаба-қизлари билан очиқ ва самимий учрашув ўтказди. Мулоқот давомида хотин-қизлар учун олий таълимда яратилган имкониятлар, замонавий касб-ҳунар эгаллаш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича фикр алмашилди.

Учрашувда талаба-қизлар ўз орзу-интилишлари, келажак режалари ва жамиятда муносиб ўрин эгаллаш борасидаги қарашлари билан ўртоқлашдилар. Шунингдек, таълим жараёнида учраётган қийинчиликлар, амалиёт ўташ ва иш билан таъминлаш масалалари юзасидан билдирилган фикр ва таклифлар диққат билан тингланди.

Тадбир давомида “Ёш лидер қизлар клуби”ни ташкил этиш, тадбиркор аёллар иштирокида маҳорат дарслари ўтказиш ҳамда психологик қўллаб-қувватлашга қаратилган “Мотивация майдони” платформасини яратиш каби муҳим ташаббуслар илгари сурилди. Ёшларнинг фаоллиги ва ташаббускорлиги жамият тараққиётининг муҳим омили экани, уларнинг ҳар бир ғояси эътибор марказида бўлиши таъкидланди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?