Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Депутат энг олис ҳудудларда яшаётган фуқаролар дардини эшитди

15.06.2024
1184

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари халқ билан очиқ мулоқот қилиш, ижтимоий соҳа объектлари, тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишиш мақсадида ҳудудларда учрашувлар ўтказмоқда.

Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ақшагул Тулегенованинг Кармана тумани "Янгиариқ" маҳлласида учрашуви ташкил этилди.

Мулоқотда қонунчиликдаги янгиликлар, хусусан, ўз вақтида қонунийлаштирилмаган уй-жой ер майдонларини қонунийлаштириб, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича берилаётган имкониятлар ҳамда "Яшил макон" ва "Сайҳунобод" тажрибаси борасидаги ишлар кўздан кечирилди.

Учрашув давомида маҳалла аҳлининг ҳам таклифлари, фикр-мулоҳазалари тингланди.

Шунингдек, Навоий шаҳридаги Ватан, Гулзор, Мустақиллик, Умид МФЙ фаоллари билан учрашди, уларнинг таклиф ва фикрларини тинглади, аҳоли вакиллари томонидан илгари сурилаётган масалаларни ўрганди.

Учрашувда Акшагул Тулегенова дастлаб мамлакатимизда умумхалқ референдуми орқали янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигига бир йил тўлганлиги, унга киритилган янги нормалар ва ўзгартиришларнинг бугунги кунда ҳаётга тадбиқ этилаётганлиги, хусусан, O‘zLiDeP ғоя ва мақсадларига ҳамоҳанг бўлган хусусий мулк ҳуқуқи, товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва капитал ҳаракати эркинлигининг кафолатлари мустаҳкамланганлиги, ўз навбатида, давлатнинг ижтимоий соҳадаги мажбуриятлари билан боғлиқ бўлган қоидалар сони уч баробар кўпайганлиги хусусида батафсил тўхталиб ўтди.

Учрашув давомида депутатларнинг ҳам таклифлари, фикр-мулоҳазалари тингланиб, Акшагул Тулегенова томонидан уларга тегишли йўл-йўриқ, тавсия ва амалий маслаҳатлар берилди.

А. Тулегенова Қизилтепа туман, Тошработ МФЙ 24-сонли оилавий поликлиника бўлиб, шифокор ва хамширалар билан қонунчиликдаги янгиликлар, соҳадаги амалга оширилган самарали ишлар ҳамда мавжуд муаммолар тўғрисида суҳбатлашди.

Оилавоий поликлиника шифокори Ахрор Рўзиев ва бошқа шифокор ҳамда хамширалар томонидан соҳани янада ривожлантириш бўийча фикр ва таклифлар билдирилди.

Депутат А. Тулегенова оилавий поликлиника ходимлари томонидан кўтарилган масалалар бўйича ҳуқуқий тушунчалар бериб ўтди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?