Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Депутат ёшлар маънавияти учун 500 та китоб туҳфа қилди

26.06.2026
283

O‘zLiDePнинг «Халқ билан бирга» умуммиллий дастури доирасида амалга оширилаётган «Бир кунда – 1000 китоб» акцияси жойларда изчил давом этмоқда.

Акция доирасида партия депутатлари томонидан таълим муассасалари кутубхоналарини бадиий ва илмий адабиётлар билан бойитиш, ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини кенг тарғиб қилишга қаратилган эзгу ташаббуслар амалга оширилмоқда.
Шу муносабат билан Шароф Рашидов туманида халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ғанишер Авалбоев томонидан турли таълим муассасалари кутубхонасига жаҳон ва ўзбек адабиётининг сара намуналаридан иборат 500 та китоб тақдим этилди. Бу хайрли ташаббус кутубхона фондини янада бойитиш ва талабаларнинг мутолаага бўлган қизиқишини оширишга хизмат қилади.

Сайтни янги дизайни ёқдими?