Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Депутат назорати: Қаратал маҳалласига тоза ичимлик суви зарур

02.02.2026
467

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулжан Холмуратова Қўнғирот туманидаги “Қаратал” маҳалласида бўлиб, ҳудудни ҳар томонлама ўрганишга алоҳида эътибор қаратди. Маҳалла фаоллари ва еттилик билан учрашувда аҳолининг турмуш тарзи, асосий машғулотлари ҳамда мавжуд муаммолар батафсил муҳокама қилинди.

Маҳаллада 3 минг 373 нафар аҳоли истиқомат қилиши, уларнинг аксарияти деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланиши қайд этилди. Айниқса, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш масаласи долзарб экани таъкидланиб, ушбу муаммоларни ҳал этиш бўйича амалий таклифлар билдирилди.

Учрашув давомида маҳалланинг ижтимоий инфратузилмаси, таълим ва хизмат кўрсатиш соҳалари ҳолати ҳам ўрганилди. Депутат аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, маҳаллада барқарор ривожланишни таъминлашга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлашини билдириб, билдирилган мурожаатлар назоратга олинишини таъкидлади.

Сайтни янги дизайни ёқдими?