Депутат ташаббуси: маҳаллаларда кўприк, сув ва йўл муаммоларига амалий ечим топилди
O'zLiDePдан Амударё туман Кенгашига сайланган депутат Мадамин Казаков аҳоли мурожаатлари асосида фаолияти давомида 7 та депутат сўрови киритиб, улар ижросини назоратга олди. Хусусан, “Фарафон” маҳалласида авариявий ҳолатга келган кўприк масаласи ўрганилиб, Ислам тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан қайта қуриш ишлари бошланди ва март ойида якунланиши кутилмоқда.
Шунингдек, “Фарафон”, “Янгиобод” ва “Дўстлик” маҳаллаларида томорқа ерларини суғоришдаги сув танқислигига амалий ечим топилди. Депутат сўрови асосида 2 та насос ўрнатилиб, 320 хонадоннинг томорқасига сув етиб бориши таъминланди. Айни пайтда каналларни бетонлаш ишлари ҳам олиб борилмоқда.
Маҳаллалардаги 21 та кўчанинг оғир аҳволи ҳам эътибордан четда қолмади. Тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ушбу кўчаларга шағал-қум аралашмаси ётқизиш ишлари март ойидан бошланади. Бу ишлар аҳоли учун қулай ва хавфсиз шароит яратиш, турмуш сифатини оширишга хизмат қилади.