Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Депутат ташаббуси: Қўрғонтепада чиқинди сувларни тозалаш иншооти фаолияти қайта тикланди

27.11.2025
532

Қўрғонтепа туманида бир неча ойлардан бери ишламай турган чиқинди сувларни тозалаш иншооти фаолияти қайта тикланди. Бу муаммо аҳоли томонидан Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ифтихоржон Жўраевга мурожаат асосида кўтарилган эди.

Депутат масалани жойида ўрганиб, вилоят Кенгаши ҳузуридаги OʻzLiDeP депутатлик гуруҳи йиғилишида муаммони муҳокамага чиқарди ва сув хўжалиги масъулларига расмий тарзда мурожаат киритди. Иншоотнинг ишдан чиққан асосий бошқарув қисми таъмирдан чиқарилиб, қайта ўрнатилди. 

Бугунги кунда чиқинди сувларини тозалаш иншооти тўла қувватда иш бошлади. Бу ташаббус туманда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва одамлар турмуш сифатини оширишда муҳим қадам бўлди. Аҳоли депутат И. Жўраевга муаммога бефарқ бўлмагани ва амалий ёрдами учун миннатдорчилик билдирмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?