Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Депутат Яккабоғнинг энг олис тоғли ҳудудидаги аҳолининг кундалик ҳаёти билан танишди

02.02.2026
527

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Наргиза Саломова Яккабоғ туманида бўлиб, “Дарё” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида сайловчилар билан очиқ ва самимий учрашувлар ўтказди. Ўрганишлар давомида аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиниб, уларни қийнаётган масалалар, муаммо ва таклифлар жойида ўрганилди.

Учрашувларда Президентимизнинг Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномаси ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган устувор вазифалар мазмун-моҳияти тушунтирилди. Хусусан, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, “оғир” маҳаллаларда янги иш ўринлари яратишга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида маълумотлар берилди.

Шунингдек, депутат хонадонларга ташриф буюриб, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий аҳволи ва кундалик ҳаёти билан яқиндан танишди. Аниқланган муаммолар назоратга олиниб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли чоралар кўрилиши таъкидланди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?