Депутатлар фермерларнинг имконият ва муаммоларини ўрганди
Халқ депутатлари Марҳамат туман Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи йиғилишида қишлоқ хўжалигида белгиланган вазифалар ижроси, фермерларга яратилаётган имкониятлар ва мавжуд муаммолар таҳлил қилинди.
Ўрганишларга кўра, тумандаги 242 та фермер хўжалиги билан Фермерлар кенгаши ўртасида аъзолик бадали бўйича онлайн шартномалар тузилган. Шунингдек, “Яшил макон” лойиҳаси доирасида дала четларига 1,5 миллион туп кўчат экилиб, режа 105,5 фоизга бажарилган.
2026 йил ҳосили учун туманда 5,5 минг гектар майдонда ғалла экилган. Асосий майдонларда 1 242 гектар картошка, 1 295 гектар сабзавот, 71 гектар полиз, 483 гектар мойли, 727,3 гектар дуккакли ва 833,7 гектар озуқа экинлари жойлаштирилган. Натижада 25 460 тонна картошка, 21 849 тонна сабзавот, 1 562 тонна полиз ва 17 025 тонна озуқа маҳсулоти етиштириш режалаштирилган.
Депутатлар экин майдонларидан самарали фойдаланиш, ҳосилдорликни ошириш, фермерларни қўллаб-қувватлаш ва етиштирилган маҳсулотларни ички бозорга йўналтириш масалалари бўйича ўз таклиф-мулоҳазаларини билдиришди.