Asosiy kontentga o‘tish
Чоршанба 17-декабр 2025-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Депутатлар таклифи билан ҳудудлараро хосписларни ташкил этиш учун маблағ ажратилмоқда

05.12.2025
263

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси йиғилишида дастлаб Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 2 декабрь куни Жиззах вилоятига ташрифининг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

Шундан сўнг, депутатлар “2026 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳасини атрофлича муҳокама қилдилар.

Фракция аъзолари солиқ ва божхона ставкаларининг ўзгармасдан қолдирилиши бюджет даромадларини иқтисодий ўсиш ҳисобидан таъминлаш имконини беришини таъкидлади. Бу эса солиқ маъмурчилигидаги ислоҳотлар натижасида соғлом рақобат муҳитини кучайтириш, “яширин иқтисодиёт” улушини қисқартириш ва маҳаллий бюджетларнинг мустақиллигини оширишга хизмат қилади.

Муҳокамалар давомида қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида фракция аъзолари томонидан билдирилган бир қатор таклифлар эътиборга олингани ва ҳужжат матнида акс этганлиги қайд этилди. Депутатлар билдирган таклиф ва тавсиялар асосида қонун лойиҳасига бир қанча концептуал аҳамиятга эга бўлган ўзгартиришлар киритилаётгани айтиб ўтилди.

Хусусан, фракцияси аъзолари таклифига мувофиқ, Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятларида онкологик ва юқумли бўлмаган бошқа касалликларнинг ўтказиб юборилган босқичини бошидан кечираётган беморларни стационар ҳамда амбулатория шароитида, шунингдек, уйда тиббий даволаш имконияти бўлмаганда, уларга тиббий-психологик ёрдам кўрсатадиган ҳудудлараро хосписларни ташкил этиш учун 50 млрд. сўм маблағ кўзда тутилаётгани урғуланди.

Фракция аъзолари молиявий интизом ва шаффофликни янада мустаҳкамлаш, бюджет маблағларини манзилли етиб боришини таъминлаш самарадорликнинг муҳим шарти эканини қайд этдилар. Муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси қўллаб-қувватланди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?