Asosiy kontentga o‘tish
Жума 09-октябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Депутатлик сўрови ижроси: “Майманоқ–Комилон–Касби” йўлида асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда

09.10.2026
28

Халқ депутатлари Касби тумани Кенгашининг сессиясида “16-Соҳибкор” сайлов округидан маҳаллий Кенгашга сайланган депутат Бобоназар Сатторов томонидан мутасадди идораларга “Майманоқ–Комилон–Касби” автомобиль йўлини таъмирлаш масаласи юзасидан депутатлик сўрови киритилган эди. Мазкур мурожаат йўл инфратузилмасини яхшилаш ва аҳолининг кундалик қатновидаги қулайликларни таъминлаш масаласига қаратилди.

Бугунги кунда депутатлик сўрови ижроси доирасида “Майманоқ–Комилон–Касби” автомобиль йўлида асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Таъмирлаш ишлари “Қарши йўллардан мунтазам фойдаланиш давлат муассасаси” томонидан амалга оширилмоқда. Йўлни таъмирлаш аҳоли ва транспорт воситаларининг ҳаракатланишини енгиллаштириш, қатнов хавфсизлигини ошириш ҳамда ҳудуддаги йўл инфратузилмасини яхшилашга хизмат қилади.

Мазкур ишлар O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида кўтарилган масалаларнинг амалий ечимига қаратилган. Бу жараёнда депутатлик сўрови орқали муаммони масъул ташкилотлар эътиборига етказиш ва унинг ҳал этилишига кўмаклашиш муҳим аҳамият касб этади. “Майманоқ–Комилон–Касби” йўлидаги таъмирлаш ишлари инфратузилма муаммоларини бартараф этиш борасидаги амалий чоралардан биридир.

Сайтни янги дизайни ёқдими?