Депутатлик эшитуви: ажратилган имтиёзли кредитларнинг мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Агробанк Каттақўрғон туман бўлими бошқарувчиси Фаррух Толибовнинг ҳисоботи тингланди.
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясинг 50 - мақсадида белгиланган банк тизимида ислоҳотларни жадаллаштириш, банк хизматлари бозори ҳажмини ошириш ва соҳада рақобатни ривожлантириш бўйича Каттақўрғон туман Агробанкда олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумотлар берилди.
Президент қарорига мувофиқ туманда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун 2023 йилда банк филиали томонидан 40 944,0 млн сўм имтиёзли кредитлар ажратилиши режалаштирилган бўлиб, 2023 йилда ушбу йўналишда 1560 та лойиҳаларга жами 38 022,7 млн сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.
Ажратилган имтиёзли кредитлардан самарали фойдаланиш ва кредит маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан олиб борилаётган жамоатчилик назорати жараёнида Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида 2023 йилнинг март-апрел ойларида 467 та лойиҳаларга ажратилган 9 215,3 млрд.сўмлик лойиҳалардан 53 та лойиҳаларга ажратилган 1 201,7 млн. сўмлик имтиёзли кредитлардан мақсадсиз фойдаланилганлиги аниқланган.
Ушбу талаблардан келиб чиқиб, кредитлардан самарасиз ва мақсадсиз фойдаланилган ҳолатлар юзасидан кредитларни муддатидан олдин сўндирилишида амалий ёрдам сўраб туман прократурасига маълумотнома киритиш ишлари кўрилган.
Йиғилиш давомида соҳа масъуллари томонидан ажратилган имтиёзли кредитларнинг мақсадсиз фойдаланиш ҳолатларини келгусида олдини олиш ҳамда лойиҳаларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида таклифлар билдирилди.
Жумладан, Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчисининг тавсияномаси ва далолатномасига асосан тижорат банклари томонидан молиялаштирилган лойиҳаларнинг самарали фойдаланилишини Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларида доимий муҳокама қилиб бориш ва ушбу йўналишларда туманлардаги Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари қошида дастур доирасида ажратилаётган кредитлар мақсадлилигини ўрганиш бўйича марказ ходимлари, туман депутатлари, хоким ёрдамчилари, тижорат банклари масъулларидан иборат доимий ишчи гуруҳ тузиш қатъий жамотчилик назоратини ўрнатиш бўйича таклифлар илгари сурилди. Яздон Тошонов,
O'zLiDeP Каттақўрғон туман
Кенгаш раисининг биринчи ўринбосари - аппарат раҳбари