Asosiy kontentga o‘tish
Чоршанба 16-сентябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Дўстликда сайёр қабул: 9 нафар фуқарога 16,5 миллион сўмлик ёрдам кўрсатилди

15.09.2026
42

O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида Мобил штабнинг навбатдаги сайёр қабули ташкил этилди. Очиқ ва самимий мулоқот руҳида ўтган қабулда фуқароларнинг мурожаатлари бевосита жойида ўрганилиб, 14 та мурожаатнинг 10 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди. Қолган мурожаатлар бўйича ҳам масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилди. Бу эса аҳоли муаммоларини ортиқча оворагарчиликсиз, жойида ўрганиш ва амалий ечим топишга қаратилган ёндашувнинг муҳим натижасидир.

Сайёр қабул доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож 9 нафар фуқарога жами 16,5 млн сўмлик моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, партия фаоллари ва тадбиркорлар ташаббуси билан 3 нафар ишсиз фуқаронинг бандлиги таъминланди. Жумладан, А. Навоий маҳалласида яшовчи Илҳом Каримовнинг мурожаати ижобий ҳал қилиниб, у “Аdxam xaydarov” корхонасига доимий ишга жойлаштирилди. Бундай амалий ёрдамлар сайёр қабулларнинг аҳоли ҳаётига бевосита таъсир кўрсатаётганининг исботидир.

Партиянинг “Халқ билан бирга” дастури доирасидаги сайёр қабулларда аҳоли билан елкама-елка туриб ишлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зеро, инсонни қийнаётган муаммоларни эшитишнинг ўзи етарли эмас — уни ҳал этиш, фуқарога кўмак бериш ва натижани таъминлаш муҳим. O‘zLiDePнинг бундай сайёр қабуллари орқали аҳоли мурожаатларига жойида ечим топиш, ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш ва ишсизларни бандликка йўналтириш ишлари изчил давом эттирилмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?