Asosiy kontentga o‘tish
Шанба 06-июн 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

O'zLiDePнинг “Дурдона” лойиҳаси доирасида Шаҳрихондаги мактабда кутубхона ташкил этилди

27.02.2026
442

O‘zLiDePнинг “Дурдона” лойиҳаси доирасида Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги 29-умумий ўрта таълим мактабида замонавий кутубхона ташкил этилди. Лойиҳа Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одинахон Отахонова ташаббуси ва ҳомийлигида амалга оширилиб, ўқувчилар учун замонавий, қулай ва маърифий муҳит яратилди. Кутубхона фонди бадиий ҳамда илмий-оммабоп адабиётлар билан бойитилди.

Очилиш маросимида сўзга чиққан депутат китобнинг инсон ҳаётидаги ўрни, айниқса ёшлар тарбиясидаги беқиёс аҳамиятига алоҳида тўхталиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифалар, китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган давлат ташаббуслари бугун ёшлар маънавиятини юксалтиришга хизмат қилаётганини қайд этди.

Тадбир “Китоб – маънавият бешиги” мавзусидаги давра суҳбати билан давом этди. Унда ёшлар ўртасида китобхонликни оммалаштириш, миллий адабиёт дурдоналарини тарғиб қилиш ва маънавий муҳитни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди. Таъкидланганидек, бундай ташаббуслар ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, маънавий дунёқарашини бойитиш ва Янги Ўзбекистон пойдеворини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Сайтни янги дизайни ёқдими?