Ёшлар парламентининг 150 нафар аъзосига расмий гувоҳнома ва кўкрак-нишонлар топширилди
2020 йил Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан тузилган Ёшлар парламенти ёшлар учун сиёсий-ҳуқуқий билимларни ошириш, қонун ижодкорлиги жараёнида иштирок этиш ва жамият ҳаётида фаол позиция эгаллаш имконини берадиган платформага айланди.
Шу боис жорий йилда ўтказилган Ёшлар парламенти сайлови мисли кўрилмаган фаоллик билан ўтди. Ҳар бир ўрин учун ўртача 64 нафар номзод кураш олиб боргани – бу институтга ишонч ва қизиқиш даражасининг ошиб бораётганидан дарак беради.
Бугун ана шундай юксак ишонч ва эътирофга сазовор бўлган Ёшлар парламентининг 150 нафар аъзосига расмий гувоҳнома ва кўкрак-нишонлар топшириш маросими бўлиб ўтди.
Шунингдек, йиғилишда Ёшлар парламенти раиси ва унинг ўринбосарлари, қўмита раислари сайланди.