Asosiy kontentga o‘tish
Жума 31-Октябр 2025-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Ёшлар учун янги имкониятлар эшиги: “Меҳнат ва имконият” давра суҳбати Наманганда ўтказилди

30.10.2025
132

O'zLiDeP Наманган шаҳар Кенгаши томонидан “Миграция ва бандлик масалалари”, “Меҳнат ва имконият” лойиҳаси доирасида ёшлар билан очиқ мулоқот шаклида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Наманган шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими раҳбари ўринбосари Анвар Раҳмонов меҳнат миграцияси ва ёшлар бандлиги бўйича долзарб масалаларни оддий ва тушунарли тарзда ёритиб берди.

Унинг таъкидлашича, меҳнат миграциясига кетиш мумкин, аммо бу жараён фақат қонуний йўл билан амалга оширилиши лозим. Шу мақсадда давлат томонидан чет тиллари ва касб-ҳунар курслари ташкил этилмоқда ҳамда хорижий компаниялар билан расмий шартномалар имзоланмоқда. Бу ёшларни турли хавф ва алдамчилик ҳолатларидан ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Суҳбат давомида энг муҳим жиҳат сифатида ёшларни чет элга чиқишга эмас, балки Ўзбекистоннинг ўзида муносиб иш ўринлари билан таъминлаш масаласига эътибор қаратилди.

Тадбирда иштирок этган ёшлар ҳам ўз фикр ва таклифларини билдиришди, меҳнат бозорида дуч келаётган муаммолар ҳақида сўз юритишди. Учрашув якунида ёшларнинг хавфсизлиги ҳамда уларни мамлакат ичида муносиб иш ўрни ва имкониятлар билан таъминлаш асосий мақсад экани таъкидланди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?