Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Ёшларга салбий таъсир кўрсатаётган ҳолатларнинг олди олинади

03.02.2026
386

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси йиғилишида давлатимиз раҳбарининг Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан жорий йил 29 январь куни ушбу мамлакатга расмий ташрифининг якунлари ҳақида сўз юритилди.

Фракция аъзолари бу ташриф икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янги даражага олиб чиқишда муҳим босқич бўлиш билан бирга, барча соҳалардаги ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга хизмат қилишини таъкидладилар.

Айниқса, олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг тўртинчи йиғилиши икки томонлама муносабатларни янада чуқурлаштиришга қаратилган муҳим дипломатик тадбир бўлгани алоҳида қайд этилди.

Шундан сўнг, бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган — “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Ушбу қонун лойиҳаси билан гаровга қўйилган мулкни ишониб топширилган шахс томонидан қонунга хилоф равишда тасарруф этиш оз миқдор ёки кўп бўлмаган миқдорда содир этилган тақдирда маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда. Бу орқали бу турдаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликдаги мавжуд бўшлиқ бартараф этилмоқда.

Муҳокамалар давомида фракция аъзоси Барно Бердиева қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятига алоҳида тўхталиб, ундаги айрим нормалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари, таклиф ва тавсияларини билдириб ўтди.

—Йиғилишда ушбу қонун лойиҳасини атрофлича муҳокама қилиб, уни такомиллаштириш бўйича ўз таклифларимизни бердик, — деди депутат. — Лойиҳада назарда тутилаётган нормалар жамиятда хавфсиз муҳитни мустаҳкамлаш, янги турдаги ҳуқуқбузарликлар пайдо бўлишининг олдини олиш, аҳоли, айниқса, ёшларга салбий таъсир кўрсатаётган ҳолатларни бартараф этишга хизмат қилади. Юқоридагиларни эътиборга олиб, ушбу қонун лойиҳасини маъқулладик.

Йиғилишда кун тартибидан ўрин олган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди ва қўллаб-қувватланди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?