Asosiy kontentga o‘tish
Сешанба 02-Сентябр 2025-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Кўп тармоқли фермер хўжаликлари тажрибаси оммалаштирилмоқда

25.08.2025
129

Қишлоқ хўжалигида кўп тармоқли фаолиятни ривожлантириш масалаларига бағишланган навбатдаги конференция Бухоро туманидаги “Bukhara Warnet” ботаника боғида ўтказилди. Тадбирда соҳадаги муаммолар ва ечимлар муҳокама қилинди, фермерларни рағбатлантириш ҳамда илғор тажрибаларни оммалаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Таъкидланишича, вилоятдаги 2 900 дан ортиқ фермер хўжаликларида кўп тармоқли фаолият йўлга қўйилган бўлиб, улар пахтачилик, ғаллачилик, сабзавотчилик, боғдорчилик ва чорвачиликни қамраб олган. Жорий йилда фермерлар томонидан 2,2 миллион дона мевали ва манзарали кўчатлар экилгани экологияни асраш ва ер унумдорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Шунингдек, 74,5 минг гектар майдонда сувни тежайдиган технологиялар жорий этилган.

Тадбирда иштирок этган O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов, Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов сўзга чиқиб, давлат раҳбари томонидан белгиланган устувор вазифалар ҳамда уларнинг самарадорлиги хусусида атрофлича тўхталишди. Шунингдек, “Рақамли қишлоқ хўжалиги” ягона платформасини жорий этиш режалари, ички суғориш тармоқларини модернизация қилиш ва қуёш панеллари орқали энергия тежаш чоралари ҳақида маълумот берилди.

Анжуманда пешқадам фермерлар ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар. Улар кўп тармоқли хўжаликларни ривожлантириш орқали аҳоли турмуш даражасини ошириш ва янги иш ўринлари яратиш мумкинлигини таъкидладилар. Тадбир якунида соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ фермерлар “Илғор фермер” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?