Фарғонада гендер тенглик масаласи муҳокама қилинди
O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Фарғона давлат университетида «Гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларнинг сиёсий партиялар фаолиятида иштирокини қўллаб-қувватлаш» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулшана Худаярова, партия масъуллари ва университет профессор-ўқитувчилари иштирок этди.
Учрашувда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг жамият ва давлат ҳаётидаги фаоллигини ошириш ҳамда гендер тенгликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбир иштирокчилари бу борадаги вазифалар ва амалий таклифлар юзасидан фикр алмашдилар.