Asosiy kontentga o‘tish
Сешанба 02-Сентябр 2025-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Фарғоналик ишбилармон аёл АҚШ билан ёшларни тадбиркорликка ўқитиш бўйича ҳамкорлик бошлади

25.08.2025
160

“Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида O’zLiDeP нинг истиқболли лойиҳаларидан бири “Ишбилармон аёл – 2025” кўрик-танловининг Фарғона вилояти ҳудудий республика босқичи юқори савияда ўтказилди.

Тадбир доирасида шаҳар ва туман босқичларида ғолиб бўлган ишбилармон хотин-қизлар ўз маҳсулот ва хизматлари намойишини кенг жамоатчиликка тақдим этдилар.

Тантанали маросимда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот сиёсати бўйича ўринбосари в.б. Жамолиддин Мелибоев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Ибрагимова, O’zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши раиси Рахматилло Камолов, вилоят Кенгаши депутатлари ҳамда қатор ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Бу йилги танловда 20 нафар ишбилармон аёл ўз маҳсулотларини тақдим этди. Ҳакамлар ҳайъати иштирокчилар фаолиятини яратилган ишчи ўринлари, маҳсулот сифати, бозордаги талабдорлиги ва экспорт салоҳияти асосида баҳоладилар. Айниқса, маҳаллий иқтисодиёт ривожи ва хотин-қизлар бандлигини таъминлашдаги ташаббуслар юқори баҳоланди.

Ҳакамлар хулосасига кўра, 1-ўрин — Фарғона шаҳридаги “Ишонч аъло поябзал” МЧЖ раҳбари Қодирова Нигора, 2-ўрин — Марғилон шаҳридаги “Жаҳон ичра” оилавий корхонаси раҳбари Сулаймонова Шаҳноза, 3-ўрин — Бувайда туманидаги “Аёллар ва болалар кийимлари тикув цехи” раҳбари Каримова Дилдора қўлга киритди.

— 2016 йилдан бери чеварчилик билан шуғулланиб келаман. Шу вақтгача мингдан ортиқ шогирд тайёрладим. Бугунги кунда фаолиятим кенгайиб, чарм пойабзал ҳамда текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. Кам таъминланган 20 нафар аёлга тикув машинаси харид қилиб бериб, уларни иш билан таъминладим. Шунингдек, Америка Қўшма Штатлари билан ёшларни тадбиркорликка ўқитиш ва тажриба алмашиш бўйича ҳамкорлик шартномаларини имзоладик.

Ғолиблар диплом, ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Шунингдек, номинациялар бўйича пешқадам тадбиркор аёллар ҳам алоҳида эътироф этилди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?