Asosiy kontentga o‘tish
Чоршанба 14-октябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Фастфуд ва энергетик ичимликларсиз болалар менюси: соғлом авлод йўлидаги муҳим ташаббус

14.10.2026
88

O‘zLiDeP Наманган вилояти Кенгаши ташаббуси билан болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом овқатланиш маданиятини шакллантириш ва юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш мақсадида Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиалида жамоатчилик муҳокамаси ташкил этилди.

O‘zLiDeP Наманган вилояти Кенгаши раиси Солижон Мўминов бошчилигида ўтказилган тадбирда депутатлар, бошланғич партия ташкилотлари вакиллари, фаол ёшлар ҳамда тиббиёт ходимлари иштирок этиб, болалар ва ўсмирлар орасида фастфуд, шакар миқдори юқори бўлган ичимликлар ва энергетик ичимликлар истеъмолининг олдини олиш масалаларини муҳокама қилдилар. Таъкидланганидек, болаликдан шаклланган овқатланиш одатлари инсоннинг келгуси ҳаёти ва саломатлигига бевосита таъсир кўрсатади.

Муҳокамада таълим муассасаларида болаларнинг ёши ва эҳтиёжларига мос, сифатли ва хавфсиз маҳсулотларга асосланган соғлом менюни шакллантириш, мактаб ошхоналарида фойдали таомлар улушини ошириш ҳамда ота-оналар ва ёшлар ўртасида тушунтириш ишларини кучайтириш зарурлиги қайд этилди. Шунингдек, кардиологлар иштирокида профилактик учрашувлар ўтказиш, маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, депутатлар, партия фаоллари, педагоглар ва тиббиёт ходимлари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Бундай жамоатчилик муҳокамалари аҳоли саломатлигига дахлдор масалаларни кенг муҳокама қилиш, мутахассислар ва жамоатчилик фикрини бирлаштириш ҳамда амалий ечимларни ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этади. Бу борада оила, таълим муассасалари, тиббиёт тизими, депутатлар ва жамоатчиликнинг ҳамжиҳатликдаги саъй-ҳаракатлари ҳал қилувчи ўрин тутади. Энг муҳими, болаларда тўғри овқатланиш маданиятини бугундан шакллантириш орқали келажакдаги саломатлик муаммоларининг олдини олиш ва баркамол авлодни вояга етказиш мумкин.

Сайтни янги дизайни ёқдими?