Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Фермерликка илк қадам: Зарбдорда тажриба мактаби

11.07.2026
339

“Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида “Ёш фермерлар тажриба мактаби” акцияси ташкил этилди. Тадбир аграр соҳага қизиқувчи ёшларни бир майдонга жамлаб, уларнинг фермерлик ва тадбиркорликка бўлган қизиқишини янада оширишга хизмат қилди.

Учрашув давомида тажрибали фермерлар ёшларга қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотлар, давлат томонидан яратилаётган имтиёзлар ҳамда замонавий агротехнологиялар ҳақида маълумот беришди. Шунингдек, фермерлик фаолиятини самарали ташкил этиш, бозор талабини ўрганиш ва бизнес режа асосида иш юритиш бўйича амалий тавсиялар билдирилди.

Маҳорат дарслари жараёнида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олишди, ердан унумли фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги соҳасида шахсий лойиҳаларни йўлга қўйиш бўйича дастлабки билим ва кўникмаларга эга бўлишди.

Бундай акциялар ёшларнинг тадбиркорликка интилишини қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнатга бўлган қизиқишини кучайтириш ва келажакда замонавий фермерлар авлодини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?