Asosiy kontentga o‘tish
Шанба 29-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

“Ишбилармон аёл” танловининг Хоразм вилоят босқичида 3000 дан зиёд ишбилармон хотин-қиз иштирок этди

28.08.2026
34

Хоразмда “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида “Ишбилармон аёл – 2026” кўрик-танловининг ҳудудий-республика босқичи ўтказилди.

Мустақиллигимизнинг 35 йиллигига бағишланган танлов вилоятдаги 500 дан ортиқ маҳалла ва тадбиркорлик субъектларида ташкил этилиб, унда 3054 нафардан зиёд тадбиркор аёл иштирок этди. Саралаш босқичлари якунига кўра 13 нафар энг истиқболли ишбилармон хотин-қиз вилоят босқичида ўз имкониятларини намойиш этди. Ҳакамлар ғолибларни аниқлашда иш фаолиятида янги иш ўринларини яратиш, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш ва қишлоқ хўжалигида самарали ечимларни жорий этиш каби жиҳатлар алоҳида эътибор қаратишди.

Танлов якунига кўра, биринчи ўрин Хива шаҳридаги “Khiva Plaza” МЧЖ раҳбари Лола Мирзаевага, иккинчи ўрин “Шовот-Қумтепа” фермер хўжалиги раҳбари Ойчеҳра Тоҳировага, учинчи ўрин эса “Маржона текстил” МЧЖ раҳбари Дилафрўз Бекжановага насиб этди. Шунингдек, яна 5 нафар ишбилармон аёл қатор махсус номинациялар бўйича тақдирланди.

Таъкидлаш керак, “Khiva Plaza” меҳмонхонасида 150 нафар ходим меҳнат қилаётган бўлса, “Шовот-Қумқўрғон” фермер хўжалигида шифобахш гиёҳлар етиштириш йўлга қўйилган. Танловда 3 ўринни қўлга киритган “Маржона текстил” корхонасида эса 70 нафар хотин-қиз доимий иш билан таъминланган. Корхона ўтган йилда 200 минг АҚШ долларлик болалар кийимлари Россияга экспорт қилган.

Танлов иштирокчилари хотин-қизларнинг тадбиркорлик салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш ва маҳаллийлаштириш бизнесни ривожлантиришда “Ишбилармон аёл” каби лойиҳаларнинг аҳамиятини алоҳида эътироф этишди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?